Апрель ойининг охирида Тошкент вилоятининг Болғали посёлкасида параплан спорти бўйича Константин Требисовский номли ерга аниқ қўниш йўналишида Ўзбекистон Республикаси очиқ Кубоги ўтказилди.
Турнир номидаги "очиқ" сўзи мусобақаларда исталган мамлакат спортчилари иштирок этиши мумкинлигини англатади. Бу гал мазкур Кубокда қўшни тожикистонлик парапланерчилар илк маротаба иштирок этишди.
Илҳом Сангиновнинг айтишича, Ўзбекистонда ўзининг тожикистонлик ҳамкасбларига ўргатадиган профессионал спортчилар кўпчиликни ташкил қилади. Унинг устига, энди чегаралар очилиб, бориб-келиш осон бўлди.
Ҳозирги кунда Хўжанд парапланерчилар клубида мазкур спорт тури билан шуғулланиш истагида бўлган 20 нафар кишидан иборат гуруҳ тўпланган. Бошловчи учувчилар билан ишлай оладиган ўзбекистонлик йўриқчиларни Тожикистонда кутишмоқда.
Ўтган йилнинг март ойида ўтказиш пунктларининг очилгунича ва ундан кейинги даврда у мамлакатдан бу мамлакатга бориб-келишларни таққослар экан Илҳом "Бунинг ер билан осмонча фарқи бор", - дейди.
Тошкентлик Акмал Раҳимов анчадан буён тожик осмонини "забт этиш"ни орзу қиларди. Зеро, Тожикистоннинг аксарият тоғли ҳудудларида экстремаль спортнинг ушбу тури билан шуғулланиш учун жуда кўп сарҳадлар мавжуд.
Қўшни мамлакатга илк маротаба йўл олган ўзбекистонлик парапланерчилар эсанкираб қолдилар. Чегарадан ўтишни улар "фантастик" деб аташди.
Барча жараёнлар бунчалик тез ва тўхтамасдан амалга оширилишини ҳеч ким кутмаган эди. Табиийки, энди спортчилар ва мураббийлар бир-бирлариникига бемалол бориб кела олишлари мумкин.