Ҳамма ёқни олов ва тутун қоплаган. Тинмай ўқ ва қисқа автомат овозлари эшитилади. Ҳарбий самолёт ва вертолётлар кўкка кўтарилади. Зирҳли машинада масхус операцияни бажарувчи аскар... Бу – 2018 йилнинг сентябрь ойи, Тожикистоннинг Суғд вилояти.
Бир гуруҳ жангарилар мамлакат ҳудудига бостириб кирадилар. Тревога эълон қилиниб, бир пайтнинг ўзида икки мамлакат қуролли кучларининг махсус бўлинмалари оёққа туради. Кўп йиллар давомида биринчи марта тожик ва ўзбек ҳарбийлари умумий душманган қарши бирлашадилар.
Натижада, душман йўқ қилинади. Албатта, у хаёлий душман эди, барча ҳарбий ҳаракатлар эса, Хўжанд яқинидаги «Чорухдаррон» ўқув полигонида ўтказилган машқлар эди.
«Минтақамиздаги аҳвол мураккаб ва у янада кескинлашиши мумкин. Халқаро террорчилик ташкилотларининг қуролли гуруҳлари, жумладан бевосита жанубий чегараларимиздаги давлатлар фуқароларининг бир жойга тўпланишининг ўзи алоҳида хавотир уйғотади. Биз тезкор жавоб қайтара олишга тайёр туришимиз, ҳар қандай хавфни ўз вақтида аниқлаб, уни йўқ қилишимиз лозим. Бу масала ўзининг географик жойлашуви туфайли ушбу таҳдидлар билан юзма-юз келиши мумкин бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон учун айниқса муҳимдир», деди ўқув машқлар иштирокчилари олдида чиқиш қилган генерал-лейтенант Эмомали Собирзода.