учинчи ҳикоя
Шифокор хорижга чиқиш паспортини ёзиб берди
Қора маркер

Унчалик катта бўлмаган ёруғ хонада қора маркер деворга осилган. У йўқолиб қолмаслиги учун ип билан боғлаб қўйилган. Банкларда ёзув ручкаларини ёки тамаки кўча дўконларида ёндиргичларни шундай сақлашади. Пастда стул турибди. Унда чамаси ўттиз ёшлардаги эркак ўтирибди. Унга тиббиёт бахилалари ва бошига жарроҳлик шапкачасини кийдиришади.

- Менга қаранг, - дейди ҳамшира, - тўғри қаранг!

Ҳалиги эркак кўзини очмасдан бошини ҳамширанинг овози келган томонга буради. У кўрмайди, гўё ёруғлик уни қийнаётгандек, фақат кўзларини қисади холос.

Ҳамма нарса тайёр бўлгач, ҳамшира қўлини чўзиб, маркерни олади ва беморнинг чап қоши тепасидан қисқа қора чизиқларни чизади. Бу "сўнгги штрих". Ҳалиги кишини операция хонасига олиб кетишади. Боғлаб қўйилган маркер худди осма кафгир каби ярим дақиқа давомида инерция бўйлаб у ёқдан бу ёққа тебранади...

- Бемор Тожикистондан келган. У узоқни яхши кўролмайди, биз унга сунъий кўз гавҳарини қўямиз. Ҳозир у минус 18 диоптрдаги кўзойнакларни тақяпти, операциядан сўнг минус бир яримлик кўзойнаклар ҳам унга кифоя қилади, - дейди Тошкентдаги клиникалардан бирининг бош шифокори Умар Убайдуллаевич Тошмуҳамедов.

Авваллари тожикистонлик беморлар кўз операцияси учун (кўпинча) Ҳиндистонга ёки Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург клиникаларига боришларига тўғри келган... Энди эса, тожикистонликлар, масалан Суғд вилояти аҳолиси даволаниш учун яқинроқ жойга боришмоқда.
Биз тожик ҳамкасбларимизга ёрдам беришга тайёрмиз. Биз ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашишга, Тожикистон Республикасига бориб, нафақат ўқув-машғулотлари, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказишга ҳам тайёрмиз.
Умар Тошмуҳамедов
Шифокор-офтальмолог
Қўшни мамлакатдан бизга катаракта ташхиси қўйилган беморлар узоқни кўра олмасликни даволаш (оптик-реконструкция операцияси), асосан шишасимон модда ва тўр пардада жарроҳлик операциясини амалга ошириш учун келишади (тўр пардада жарроҳлик операциясини амалга ошириш соҳаси Тожикистонда у қадар ривожланмаган). Оғир кўз жароҳатлари ёки қандли диабед билан касалланган бееморлар ҳам учраб туради.

Илгари Ўзбекистонда даволанишни ҳоҳловчилар виза ҳужжатларини расмийлаштиришга узоқ вақт сарфланиши туфайли кечга қолардилар. Улар шифохоналарга келгунларича, касаллик анча кучайган бўларди. Энди эса, беморлар бир неча соатларда керакли тиббиёт муассасасида ҳозир бўлишмоқда.

Кўриш қобилиятим Тошкентда тикланди

2014 йилнинг 11 март куни хўжандлик ўқитувчи Субхи Бегматова ишга кетишдан олдин кўзгуга яқинлашади ва ... ўзини кўра олмайди. Унинг чап кўз деярли кўрмаётган эди. У бир неча клиникаларга мурожаат қилади, даволаниш тадбирларини бошлайди, дорихонама-дорихона югуради. Шифокорлар унга операция қилиш кераклигини тавсия қиладилар, бироқ Тожикистонда бундай операцияни қилолмасликларини олдиндан айтишади. Қардош Ўзбекистонга бориш қийин, шу боис Россия, яна ўша Москва, Екатеринбургга боришга тўғри келади...

- Бизда ўқитувчиларнинг маоши ҳамиша кам бўлган. Тўғри, бу ойликка яшаш мумкин, бироқ яхшигина пул тўплаш жуда қийин. Айниқса, тиббиёт операцияси учун, - дейди педагог.

Икки ой олдин у уйқуга ётаётган маҳалда ўнг кўзида ҳам қандайдир ўзгариш юз берганини ҳис қилади: хонадаги лампочка пушти ранг бўлиб кўринади. У шу заҳотиёқ шифокорига қўнғироқ қилади. Шифокор қандай дори ичиш кераклигини айтиб, эртасига зудлик билан ўзига учрашишини тайинлайди. Эрталаб ўқитувчи унинг қабулига боради. Шифокор сўраган биринчи нарса: - Хорижга чиқиш паспортингиз борми? - деган савол бўлади.

Тожикистон фуқароларининг Тошкентда даволанишлари анча арзонга тушади. Бундан ташқари, бу ерда уларнинг кўпчилигининг қариндошлари, дўстлари, Субҳи опанинг эса, ҳатто ўқувчилари ҳам яшашади. Бу дегани, йўлкира ва яшаш ҳаражатлари ҳам иқтисод бўлади.

"Чегарадан ўтиш кўп вақт талаб этмадими?" деган саволга у ҳаммаси тез ўтганини ва чегарада уни илиқ кутиб олишганини айтди. Бундан ташқари, чегарачилар аёлнинг яхши кўролмаслиги ва узоқ кутилган операция учун Ўзбекистонга бораётганини эшитиб, уни навбатсиз ўтказиб юбордилар.
Яна дунёни бор гўзаллигича кўришни истайман!
Субхи Бегматова
Тожикистонлик бемор
Даволаниш учун Ўзбекистонга


Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаралар очилиши билан қўшни давлатдан Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Нейрохирургия институтига келадиган беморлар сони ҳам анча ошди. Ана шулардан бири - Абдувосил Собиров.

- Тошкентга бориб даволанишим кераклигини бу ерда шифо топиб кеган яхши одамлар менга тавсия қилишди, - дейди Абдувосил. - Чегаралар очилгунга қадар беморлар операцияни Россияда қилдирар эдилар, бироқ бунинг учун жуда кўп пул керак эди. Чегаралар очилиши билан ҳаммаси ўзгарди. Бизнинг халқларимиз асрлар оша ёнма-ён яшаган, қариндошлар бир-бирлари билан борди-келди қилганлар, ёшлар тўйларни нишонлаганлар. Қўшнимнинг хотини асли Тошкентдан. Чегара ёпилганида, байрамларда ёки қадрдонлариникига меҳмонга бориш ҳам қийинлашган эди. Улар ҳар сафар виза расмийлаштиришга мажбур эдилар. Бир неча йилда бир марта борардилар. Ҳозир эса, президентларимиз шарофати билан аҳвол яхшиланди. Юртбошларимиз дўстлашдилар ва бундан ҳаммага фақат енгиллик бўлди.

Статистик маълумотларга кўра, мазкур институтда йилига 300 дан зиёд нейрохирургик операция амалга оширилади. Шулардан 50 дан ортиғи турли мамлакатлардан ташриф буюрган беморларда ўтказилади. 2018 йилда Тожикистоннинг қарийб 35 нафар фуқароси ёрдам сўраб, ушбу маскан шифокорларига мурожаат қилганлар.

2016 йилда мазкур клиникада 160 нафар хорижлик беморлар даволанган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 350 дан ошган. Беморлар ўз уйларидан йироқда бўлсалар ҳам, яқинлари билан бемалол мулоқот қила оладилар – бу ерда Wi-Fi дан фойдаланиш имконияти яратилган палаталар ҳам бор.

Чегаралар очилиши ва виза режими соддалаштирилиши билан Тожикистондан ташриф буюраётган беморлар сони бир неча баробарга ошди. Тошкентлик шифокорларнинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатдан келган касаллар асосан, бош мия, орқа мия, артрит касалликлари, эшитиш қобилиятида бузилишлардан шикоят қиладилар.

This site was made on Tilda — a website builder that helps to create a website without any code
Create a website